13 March 2016
00:11 - Қозоқ тенгеси дунёнинг энг чиройли банкнотаси деб топилибди
Қозоғистон миллий валютаси - тенге Британиянинг The Telegraph нашри томонидан тузилган энг чиройли банкноталар рейтингида биринчи ўринни эгаллади. Нашр мутахассисларига кўра, Қозоғистонда 2003 йилдан бери чиқариладиган 10 000 тенгелик купюра энг чиройли пулдир. Унга барс ҳамда орқа фон сифатида қорли чўққилар тасвири туширилган.

Рейтингнинг кучли учлигига, шунингдек, Жанубий Африка Республикасининг рэнди ва Янги Зеландия доллари киритилган. Аввалроқ шундай рейтинглардан бирида ҳозирда инфляция сабаб муомаладан деярли чиқиб кетган Ўзбекистоннинг 5 сўмлик купюраси ҳам ўрин олганди.