12 March 2016
20:09 - Жаҳон Банки Ўзбекистонга 100 миллион доллар кредит ажратди
Дунёнинг таниқли молия институти Ўзбекистонга “Саноат корхоналари энергосамарадорлигини ошириш” лойиҳасини йўлга қўйиш учун 100 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағ ажратди. Uzdaily.uz веб нашрининг хабарига кўра, мазкур маблағ саноат корхоналарида энергетикани тежаш иншоотларини қуришга йўналтирилади. Мамлакатда энергетика соҳасидаги монополист "Ўзбекэнерго" ширкати лойиҳани амалга ошириш учун шу йилнинг майига қадар хориждан энергетика технологиялари олиб келиш ва ўрнатувчи тадбиркорларни тендер асосида излаяпти.