11 March 2016
22:15 - Араб Давлатлари Лигаси Ливан шиаларининг “Ҳизбуллоҳ”ини террористик деб баҳолади, шиалар ҳукмрон бўлган Ироқ бунга қўшилмади

Араб Давлатлари Лигаси кирувчи мамлакатларнинг ташқи ишлар вазирлари йиғилишида Ливандаги шиаларнинг “Ҳизбуллоҳ” ташкилоти бугун расман террористик деб тан олинди. Бундай қарорга Ливан вакили қўшилмагани тушунарли бўлганидек, Ироқ вакили қўшилмагани ҳам тушунарли. Чунки, “Ҳизбуллоҳ” шиаларнинг ташкилоти, Ливан ва Ироқда шиалар ҳукмрон, Араб Давлатлари Лигасига кирувчи давлатларнинг кўпчилиги эса, сунний мусулмонлар давлати.

Шиа-суннийлар қарама-қаршилиги тамом бўлиши учун ислом дунёсида дунёвийлик/секуляризм принципи тан олиниши керак. Акс ҳолда, шиа-суннийлар қарама-қаршилиги урушга айланиб бораверади.