11 March 2016
20:04 - Ўзбекистон қозоқ маҳсулотларига акциз солиқларини пасайтирди
Расмий хабарларга кўра, Ўзбекистон ҳукумати 2020 йилга қадар Қозоғистонда ишлаб чиқариладиган айрим маҳсулотлар учун акциз солиғи миқдорини пасайтирди. Бу борада Ўзбекистон-Қозоғистон ҳукуматлараро мажлисида келишув имзоланиб, стратегик ҳамкор бўлган Қозоғистон маҳсулотлари учун акциз солиғи миқдорини босқичма-босқич камайтириб бориш режаланган. Ўз навбатида Қозоғистон ҳам шундай йўл тутади: ўзбек маҳсулотларига акциз солиқлари қийматини камайтиради.

Ўзбекистон Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги мутахассисларига кўра, вазирлик мутасаддилари икки мамлакат ўртасидаги ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш мақсадида алмашланадиган зарурий товарлар рўйхатини тузишга келишиб олишимоқда.