11 March 2016
19:30 - Фарғонада алиментдан қарздор қотил устидан ҳукм ўқилди
Жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар суди томонидан фуқаро Анвар Раимов Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 97-моддаси (Одам ўлдириш)да айбланиб, 19 йил муддатга тозодликдан маҳрум қилинди. Анвар собиқ хотини ва қайнонасини болта билан чопиб ўлдирганликда айбли деб топилган. Фарғона шаҳар прокуратурасига кўра, Анвар Раимов 2012 йилда хотини билан ажрашгач, ёлғиз ўғли учун алимент тўламаслик мақсадида қотилликка қўл урган. Унинг хотинидан 6,5 миллион сўм алимент қарзи бўлган.

Анвар Раимов суд мажлисларида айбига иқрорлик билдирган, аммо ўша куни ноадекват ҳолатда собиқ хотинининг уйига болта кўтариб боргани ва икки кишини ўлдирганини айтган. Қотил яна икки кишига оғир тан жароҳати етказган.