10 March 2016
20:46 - Ўзбекистонлик қотил-энаганинг норасмий эри ва қўшниси Самарқандда ҳибсга олинди
Ўрисларнинг “Робсальт” агентлиги тарқатган хабарга кўра, Москвада 4 ёшли қизчани ўлдирган энага Гулчеҳра Бобоқулованинг норасмий эри Суҳроб Мўминов ва унга қўшни бўлган бир аёл Самарқанд вилояти ИИБ томонидан ҳибсга олинди. Англашилишича, Гулчеҳранинг Самарқанддаги қўшниси бўлган бу аёл ҳам сўнгги пайтларда қора ҳижобга ўралган экан.

“Росбалт” манбасига кўра, Суҳроб ва юқорида айтилган қўшни аёл террорчи гуруҳларга алоқадор бўлиши ҳамда мудҳиш жиноятга қўл урган Гулчеҳрани илҳомлантирган бўлиши мумкин.

“Суҳроб билан мулоқотдан кейин Гулчеҳра бутунлай бошқача бўлиб қолган. У ҳижобда юра бошлаган, қўлида жойнамоз, қанақадир диний адабиётлар пайдо бўлган, Суриядаги уруш ҳақида бўлмағур гапларни гапира бошлаган”, дейди агентлик.