10 March 2016
19:44 - Ўзбекча масхарабозлик: раҳбар ходимларнинг ахлоқ низоми кучга кирди
Бу ҳақдаги Ҳукумат қарорини ҳақорат ва сўкишлар бўйича мамлакат рейтингида етакчилик қилаётган Бош вазир Шавкат Мирзиё имзолаган. Давлат хизматчилари учун одоб-ахлоқ намунавий қоидалари ҳақидаги ҳужжатда раҳбарлар фаолиятининг асосий тамойиллари белгиланган: қонунийлик, фуқароларнинг ҳуқуқ, эркинлик ва қонуний талаблари устуворлиги, ватанпарварлик, хизмат вазифасига содиқлик, одиллик, ҳалоллик ва бетарафлик. Давлат хизматчилари мажбуриятлари қаторига Ўзбекистон урф-одатларига ҳурмат билан қараш, Республика ҳудудида яшаётган барча миллатлар, ижтимоий гуруҳлар аъзолари хусусиятлари ва талабларини ҳисобга олиш ҳам киритилган.

Қарорда фуқаро ва бошқа шахсларни асоссиз равишда ҳақаорт қилиш, сўкиш ва дўппослаш таъқиқланади. Қарор мазмунидан келиб чиқилса, бундай дашномлар асоссиз (!) равишда амалга оширилмаслиги лозим. (Демак, асосли бўлса, уриш сўкиш ва ҳатто ўлдириш ҳам мумкин - Ҳаракат). Давлат тили ўзбек тили бўлган мамлакатда қарорнинг ўзбекча нусхаси ҳозирча йўқ, унинг Адлия вазирлигидаги варианти рус тилида бўлиб, таъкидлаганимиздек, уни ҳукуматнинг селектр мажлисларида раҳбарларнинг онасини сийлайдиган Шавкат Мирзиё имзолаган.