09 March 2016
10:37 - Фақат бир кун ўзбек аёли эъзозда бўлди, бугун ҳамма нарса жойига тушди
Кеча хотин-қизлар куни муносабати билан Қўқон шаҳрида аёллар учун жамоат транспортида йўл киралар олинмади. Фарғонада эса ҳатто айрим йўналишсиз таксилар ҳам бепул бўлди, “Камолот” ташкилоти фаоллари бозорга келган аёлларга ҳаммоллик қилишди. Сурхон-у Қашқадарё, Самарқанд-у Бухоро, Хоразмда бундай ҳам бўлмади. Тошкентда йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари аёл ҳайдовчиларнинг одатдагидек йўлини тўсиб, ноодатий тарзда сунъий гуллар улашди.

Бугундан ҳаёт ўз маромига тушди: Тошкентнинг Қўйлиқ бозоридаги аёлларнинг мардикор бозори гавжум, Олтиариқ, Қўқон ва Тойлоқдаги аёллар мардикор бозорлари мижоз кутаётганлар билан гавжум. Бозорларда қоп кўтарган аёллар, тирикчилик ғамида ўзга юртларга кетишга ҳозирланиб, вокзал-у, аэропортни тўлдириб турган опа-сингилларимиз кўзга ташланади.