08 March 2016
20:26 - Ўзбекча масхарабозлик: Маҳалла оқсоқолларига сайловлар ўтказилармиш
Ўзбекистон Олий Мажлис Сенати матбуот хизматига кўра, шу йилнинг май ва июнь ойларида маҳалла оқсоқолларига сайловлар бўлиб ўтади. Мазкур сайлов кампаниясида 9 минг 764 нафар маҳалла қўмитаси раиси ва уларнинг қарийб 100 минггга яқин маслаҳатчиси сайланади. Ўз-ўзини бошқариш органи раҳбарлигига сайланадиган шахс мавжуд низом ва қоидаларга мувофиқ, олий маълумотли бўлиши ва сайлов олдидан тегишли ҳудудда камида беш йил мунтазам равишда яшаб келган бўлиши лозим.

Мамлакат Олий Мажлиси Сенатининг қарорига мувофиқ, бўлажак сайловларни уюштириш ва ўтказишга кўмаклашиш бўйича махсус комиссия тузилган. Ўз-ўзини бошқаришнинг мўъжаз институти бўлган маҳалла мамлакатда аллақачон чақимчилик, жамоатчилик йўли билан шантаж қуролига айблантирилган.

Маҳалла оқсоққоллари сайловига ўхшаган масхарабозликлар билан ўзбекларни алдаб юришга ишонанаётган Ислом Карим раҳбарлигидаги тожиклар режимини устидан кулиш керак, холос. Қизиқ, бу аҳмоқ оқсоқоллар кимга хизмат қилаётганларини тушунишадими ўзи?