07 March 2016
20:44 - Ўзбеклар яна егулик бўйича рекорд ўрнатди

Кеча Тошкентдаги “Самарқанд дарвоза” савдо комплексида Ўзбекистоннинг егуликлардан ясалган йирик харитаси ясалди. Бу ҳақда хабар қилган веб нашрларнинг суратли лавҳаларида ўзбек ошпазлари Баҳриддин Чустий ва Забиҳулло Тоиров миллий маҳсулотлардан мамлакатнинг улкан харитасини тайёрлаб, рекордларни қайд қилгани айтилади.

“Ноёб хаританинг узунлиги 6 метр, эни 3 метр. Унинг яратилиши учун 20 хилга яқин маҳсулот, жумладан, девзира гуруч, Қўқон ҳолваси, мош ва қази, сомса, узум, новвот, ёнғоқнинг ҳар-хил турлари ва ширинликлардан фойдаланилди” дейилади хабарларда. Бечора ейиш ва ҳожатхонага қатнашдан ўзга юмушга қодир бўлмаган ўзбеклар шундан бошқа нима ҳам қиларди, дейди мухбиримиз.