07 March 2016
19:33 - Паралимпиячиларимиз Бразилияда ғолиб бўлди
Порофессионал спорт бўйича дунёнинг паст кўрсаткичларидан бирини эгалловчи мамлакатимизнинг ногирон, паралимпия ва ҳакамлик соҳаларида омади юришганини тан олиш керак. Мисол учун, футболда энг юксак кўрсатгич ногирон футболчиларимизга тегишли, айнан улар дунё чемпиони бўлишганди. Паралимпиячиларимиз ҳам ҳар йили олдинги ўринларни қайд этишади.

Шу йилнинг 5-6 март кунлари ҳам Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида дзюдо бўйича бўлиб ўтган Халқаро Гран-при мусобақасида ўзбекистонлик Ўткир Ниғматов -66 кг вазнда Давид Хоравани финал баҳсида мағлуб этиб, олтин медални қўлга киритди.

Ширин Шарипова (+100 кг.) бронза ҳамда аёллар бахсларида Севинч Саллаева (-52 кг.) кумуш медалларига сазовор бўлишди. Мазкур мусобақада 20га яқин давлатдан 250дан ортиқ спортчи иштирок этди, деб хабар беради Ўзбекистон миллий паралимпия асоциациясининг Ахборот хизмати.