07 March 2016
17:23 - Қоракўлда коллеж директори 32 миг доллар пора билан қўлга тушди, аммо порахўрлик ва коррупцияни демократиясиз йўқ қилиб бўлмаслигини тушунмайдиган аҳмоқлар кўп
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг “Ҳуқуқ” газетаси Бухоро вилояти Қоракўл туманидаги тиббиёт коллежи директори сўнгги 10 йил давомида 32 минг АҚШ доллари миқдорида пора олгани ҳақида хабар қилди. Афсуски, хабарда на директорнинг исми шарифи, на унинг қандай жазо олгани хусусида маълумот берилмаган.

Совет тузуми давридаги фелетьонларга хос услубдаги мақолада айтилишича, 2005 йили оддий ўқитувчиликдан директорликка кўтарилган бу аёл йиллар дваомида пора олиб, уни ён дафтарчасига қайд қилиб борган экан. Унинг пора олиши олдини олиши керак бўлган эри (“Ҳуқуқ” газетасининг кулгили мантиғига қаранг) ҳам жиноятга шерик бўлиб, унинг оилага ноқонуний даромадлар олиб келишига шерик бўлган.

Бош прокуратура ва “Ҳуқуқ”даги аҳмоқлар бошқача таҳлиллар берсалар, яхшироқ бўларди. Масалан, айтиш керакки, Сталин замонида ҳам, ундан юмшоқроқ кейинги замонларда ҳам, коррупция ва порхўрлик қандай гуллаган бўлса, ҳозир Ўзбекистонда Ислом Карим режими даврида ҳам гуллаб ётибди ва гуллашни давом эттираверади. Оллоҳ яратган одамлар бор экан, коррупция ва порхўрлик бўлади. Уни минималлаштиришниннг ягона йўли – демократиядир. Буни тушуниш керак.

Россияда коррупция билан кураш доирасида машҳур бўлиб кетган ва баъзи коррупцион фатларни фош қилиш билан овора бўлган Навальний бу ҳақиқатни тушунмаётган экан, “Ҳуқуқ”даги аҳмоқлардан хафа бўлишнинг ҳам кераги йўқ.