04 March 2016
21:39 - Россиянинг тергов органлари Гулчеҳра Бобоқуловага айбнома эълон қилдилар, хавфсизлик хизматлари эса терроризм изларини ҳам қидирмоқдалар
Бу мамлакат Тергов Комитетининг пресс-релизига асосланиб тарқатилаётган хабарларга кўра, Москвада 4 ёшли қизалоқнинг кесиб олинган бошини кўтариб юрган пайтда қўлга олинган Гулчеҳра Бобоқуловага Россия Жиноят Кодекси 105 моддасининг 2-чи бўлими бўйича ёш болани ўлдириш айблови расман эълон қилинди. Бу айблов исботланса ва Бобоқулованинг эс-ҳуши жойидалиги тасдиқланса, у 25 йилгача қамоқ жазоси олиши мумкин. Аёлнинг руҳий аҳволи махсус нарколо-психолгик экспертизалар натижасида аниқланади.

Россия Федерал Хавфсизлик Хизмати эса, бу воқеада терроризм изларини ҳам қидиришга бошлабди. Бу ҳақда исми келтиририлмаган манбага асосланиб хабар тарқатилмоқда. Унга кўра, Бобоқулованинг экстремистлар билан (табиий, ислом экстремистлари билан – “Ҳаракат”) алоқаси бор-йўқлиги текширилаётган эмиш.

Бунақа миш-мишлар кўп. Улардан яна биттасига кўра, бу аёлнинг Ўзбекистонда қўлга олинган 19 ёшли ўғли Раҳматуллони ИШИДга тортиш учун ҳаракатлар бўлган ва бундан Ўзбекистоннинг тегишли органлари хабардор. Раҳматилла маълум вақт Москвда ойиси билан бўлган ва ўша ерда ишлаган экан.