04 March 2016
19:40 - Хабарга ҳам арзимайдиган хабар: Германияда ҳам ИШИДчини ушлашибди, Исломда ислоҳотлар ўтказилмаса, ҳар қадамда ушлашаверади ҳам, Жордано Брунони эсланг
Ростдан ҳам хабарга арзимайдиган хабар. Қаранг, ҳар кун, ҳар соат ва ҳар дақиқда дунёда минглаб автоҳалокатлар бўлади, уларда ҳалок бўлиш ҳоллари ҳам жуда кўп. Аммо, ҳозир улар хабар ҳам қилинмайди, улар ҳаётимизнинг арзимаган бир парчасига айланиб бўлди. Табиий, катта автоҳалокатлар, таниқли инсонларнинг иштирокида бўлган ёки биронта эътибога лойиқ жиҳати бор бўлган ҳалокатларгина хабар қилинади.

Ислом терроризми билан боғлиқ воқеалар ҳам ҳаётимизнинг оддий бир парчасига айнаб бормоқда эмас, айланиб бўлди. Ҳар куни бўлмаса ҳам кун ора, у ер бу ерда терактлар уюштирилмоқда, ўнлаб одамлар ҳалок бўлмоқда. Дунёнинг мамлакатларида ИШИД ёки бошқа террористик гуруҳларга боғлиқ бўлганлар ушланаётгани ҳам оддий воқеа бўлиб бўлди. Ўзимизнинг Ўзбекистон ва қўши мамлакатлардан бошлаб, Европа ва ҳатто АҚШ ва Канададан бу ҳақда хабарлар келмоқда. Мана навбатдаги хабарлардан бири.

Германиянинг Шимолий Рейн-Вестфалия деб аталадиган қисмидаги Кирхленгерн шаҳрида полиция ИШИДга қасамёд қилгани тахмин (!!!) қилинаётган исломчини ушлабди. На исми, на ёши кўрсатилмаган одам россиялик бўлиб, Германияга келишдан аввал маълум вақт Польшада яшаган экан.

Исломда фундаментал ислоҳотлар ўтказлиб, ислом фанатизмининг илдизлари қирқилмаса, ислом терроризми ва бу терроризмнинг тарафдорлари йўқ бўлмайди. Чунки, “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлат АҚШ Президенти Барак Обамага ёзган хатида ҳам айтганидек, ислом фанатиклиги билан ислом экстремизми ва терроризмининг ораси – бир қарич эмас, ярим қаричдир. Терроризмни йўқ қилиш учун, авваламбор фанатизимни йўқ қилиш керак.

Бу оддий, аммо кўпчиликнинг ҳаёлига ҳам келмайдиган ҳақиқатни ҳаммага тушунтириш осон эмас. Тарихда бунинг мисоллари ҳам кўп. Ахир, бор йўғи 416 йилу 17 кун аввал насронийлар “Қуёш Ер атрофида эмас, Ер Қуёш атрофида айланади” деган ва бу фикр асосида геоцентризм назариясини йўққа чиқарганлардан бири Жордано Брунони (расмда) тириклайин ёққан эдилар.