03 March 2016
21:04 - “Ўзозиқовқатхолдинг” ширкатига янги раҳбар тайинланди
Кеча Президент Ислом Каримнинг қарор билан “Ўзозиқовқатхолдинг” компаниясига янги раис тайинланди. Бу одам Одилхон Рустамов бўлиб, шу пайтга қадар Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари бўлиб ишлаб келаётганди. Бир умр солиқ соҳасининг нонини еган Рустамов ёш бўлишига қарамай “Меҳнат шуҳрати” ордени билан тақдирланган.

Бу ерда масаланинг қизиқ жиҳати - бозор муносабатларга ўтган ва озиқ-овқат соҳаси деярли давлат монополиясидан чиқиб кетган бир мамлакатда ҳукумат томонидан “Ўзозиқовқатхолдинг” ширкатнинг ташкл қилиш-ю, совет тузум пайтидаги Госснаб сингари структуранинг тикланишидир, дейди мухбиримиз.