01 March 2016
13:44 - Қозоқча масхарабозликми ёки ҳавас қиладиган воқеа: Нурсултон Назарбой 1 мартни Шукроналик Куни деб эълон қилганди, бугун ўзи ҳам байрам қилмоқда
Бир неча кун аввал шекилли, Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбой 1 мартни Шукроналик Куни деб эълон қилди ва бугун Қозоғистон халқи бу кунни катта байрам сифатида нишонламоқда.

Маълумки АҚШ ва Канадада шунга ўхшаш байрам бор – Thanksgiving (Шукроналик). Ҳар йили ноябрь ойининг 4-чи пайшанбаси асрлар аввал Шимолий Америкага келган европаликларнинг янги ерларда баракали ҳосил етиштиришларида Тангри берган ёрдамни тан олиш ва Тангрига шукроналар билдириш куни сифатида байрам қилинади. Бундай байрам куни бировнинг топшириғи билан яратилмаган, бу ўз-ўзидан келиб чиққан тарихий анъана.

Нурсултон Назарбой америкаликларнинг байрамига тақлид қилиб, “Шукроналик Куни” номли байрамни қонун билан киритиши масхарабозликдан бошқа нарса эмас.

Расмда – Нурсултон Назарбой масхарабозлитк тантаналаридан бирида иштирок этмоқда.