01 March 2016
08:46 - Абдураҳим Пўлат: Ўзбекнинг “Озодлик”даги аҳмоқлари ўзларига ўхшаганни Туркиядан топибдилар
“Озодлик” каби бир тийинга қиммат радиоларни эшитмаслигимни кўп марта ёзганман. Бугун Интернетда нимадир қидираётиб, Youtube тармоғида “Исломни эмас, мусулмонликни ислоҳ қилиш керак” номли эшиттириш борлигини кўриб қолдим. Бу - “Озодлик” радиосида 5 йил аввал эълон қилинган эшиттириш экан.

Мен ўзимни Исломда фундамента ислоҳотлар қилиш кераклиги ҳақида гапираётган ягона инсон деб ҳисоблайман. Биронта одам мендан бошқа яна кимдир бундай мавзу билан шуғулланаётганини айтса, миннатдор бўлардим. Шундай экан, “Исломни эмас, мусулмонликни ислоҳ қилиш керак” номли эшиттириш мени қизиқтириб қолгани ўз-ўзидан маълум.

Бу эшиттириш “Озодлик”нинг ўзи каби бир тийинга қиммат эканлигини дарҳол тушундим, аммо бир амаллаб эшитдим.

Эшиттириш Мустафо Оқйўл исмли гўёки Ислом масалалари билан шуғулланадиган туркиялик тадқиқотчи билан суҳбат экан.

Аммо, Мустафо Оқйўл айтган битта жумларнинг ўзи унинг кимлигини кўрсатади. Нимамиш, “Ислом дини Умумжаҳон Инсон Ҳуқуқлари Декларациясига мутлақо мосмиш”. Роса кулдим. Бу боланинг мантиғидан келиб чиқилса, қулдорлик ҳам Қуръонга мос. Чунки, бу китобда қулдорлик тақиқланмаган. Дунёда шунақа аҳмоқлар борлиги аслида мен учун янгилик эмас. Аҳмоқ аҳмоқ билан “Озодлик”да топишиши ҳам мен учун сенсация бўлмади.

Бунинг устига, Мустафо Оқйўл Ислом дини эмас, мусулмонлик ислоҳотга муҳтож эканлиги ҳақидаги фикрни нутқининг марказига қўйган. Хўш “мусулмонлик” нима ўзи? Бу саволга жавоб бермайди, у бечора мишиқи.

У Ислом дунёси ғариб аҳволдагилигини, жаҳоннинг энг қашшоқ ва қолоқ қисми бўлиб қолганини ҳам тилга олмайди. "Жаноб Мустафо Оқйўл, Сиз ўзи Ислом дини нималигини биласизми, Ислом дунёсининг аҳволиничи? Агарда Исломда ҳамма нарса жойида бўлса, ислоҳотларнинг нима кераги бор?” деган саволлар қўйиш эса, “Озодлик”нинг эси паст журналистларнинг ақлига ҳам келмайди. Эси пастларда ақл бўлармиди?

Ваҳолангки, ислом терроризмининг илдизлари эканлиги кўриниб қолган Ислом дини фундаментал ислоҳот қилиниши, Қуръон янгидан тафсир қилиниши керак. Ислом дини дунёвийлик/секуляризм принципини қабул қилиши керак. Акс ҳолда ислом терроризми ҳеч қачон битмайди. Исломда ислоҳотларнинг бу муҳим тарафини тилга олмаётган Мустафо Оқйўлнинг асл мақсади - дунёвийлик/секуляризмни тан олмаслик, очиқча гапирмасдан исломий давлатчилик тарафдори эканлигини кўрсатишдир.

Ислом дини Исломнинг ягона фарзи имон эканлигини, 5 маҳал номоз, рўза, ҳаж ва закот – қилинса савоб, қилинмаса гуноҳ бўлмаган амлиётларга айлантирилиши кераклигини ҳам тан олиши керак. Акс ҳолда, ислом фанатизми битмайди. Фанатизмдан билан экстремизм ва терроризм ораси эса, ярим қарич. Мустафо Оқйўл каби “тадқиқотчилар” бунақа нарсаларни тушунмайдилар ҳам.