27 February 2016
06:41 - Миср Президенти Қозоғистонга расмий ташриф билан келди, у Ўзбекистонга ҳам келадими, яккамохов Ислом Карим билан кўришадими?

Қозоқ оммавий ахборот воситалари Қозоғистонга расмий ташриф билан келган Миср Президенти Абдул Фаттоҳ ас-Сиси кеча Остонада Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбой билан учрашгани, бу икки мамлакат фазовий соҳада ҳамкорликдан бошлаб, Каспий денгизи бўйида туристик зона яратишда Мисрнинг ёрдамигача бўлган масалаларни муҳокама қилишгани ҳақида хабар тарқатишмоқда. Нурсултон Назарбой Миср ўз сунъий ер йўлдошини учирган биринчи араб мамлакати эканлигини гапириб, бу ер йўлдоши Қозоғистондаги Бойқўнғир космодромидан учирилганини урғулабди.

Икки президент атом энергиясидан тинч йўлларда фойдаланиш ҳақида ҳам музокаралар олиб боришибди, Мисрда қурилиши режалаштирилаётган атом электр станциясида Қозоғистондаги Ядровий ёқилғи банкининг заҳираларидан фойдаланиш ҳақида келишишибди.

Қизиқ, Абдул Фаттоҳ ас-Сиси Маркзий Осиёга келиб, фақат Қозоғистонга ташриф буюриш билан чекланадими ёки Ўзбекистонга ҳам ўтиб, яккамоховга айланиб бораётган Ислом Карим билан ҳам учрашадими?