26 February 2016
21:17 - Ўзбекистонда қишки тескари рекордлар мавсуми: Термизда ҳарорат +30 даражадан ошди
Мамлакат метеорологлари томонидан тарқатилган хабарда таъкидланишича, Ўзбекистоннинг энг жанубий нуқтасида жойлашган Термиз шаҳрида ҳаво ҳарорати кундузи +30,1 даражани ташкил этди. Бундан аввал йилнинг шу кунидаги энг илиқ ҳарорат 1963 йилда қайд этилган бўлиб, ўшанда ҳарорат +27,7 даражагача кўтарилган. Қиш чилласидаги бундай об-ҳаво яхшиликками ёки фожиами, яна бир неча кундан кейин биламиз, дейди қиш тугамай келган баҳорга ишора қилган мухбиримиз.

Кеча, шунингдек, Самарқандда ҳам энг илиқ қишки ҳарорат кузатилди (+25,7). Бу билан Самарқандда 53 йил аввалги рекорд янгиланди. 22 февраль куни эса Тошкентда сўнгги 110 йил ичида февраль ойидаги рекорд янгиланди.