26 February 2016
20:12 - Ўрис самолёти Тошкент халқаро аэропортига мажбурий қўнди
Россиянинг Ғарбий-Сибир транспорт прокуратураси томонидан бир қанча веб нашрларга чоп қилинган хабарга кўра, бугун тонгги соат 05:38да Россиянинг AZUR air авиакомпаниясига қарашли Boeing-767-300 самолёти Тошкентга фавқулодда мажбурий қўнишни амалга оширди. Самолёт Москвадан Пхукетга учаётганди. Самолёт бортида 327 йўловчи ва 9 нафар экипаж аъзолари бўлган. Қўниш пайти ҳеч кимга зарар етмаган.

Транспорт прокуратураси ва авиаинеспекция томонидан самолётнинг мажбуран қўндирилиши юзасидан суриштирувлар бошланган. Илк версияга кўра, самолёт двигателидаги мой миқдори кескин камайиб кетгач, самолётни фавқулодда халқаро аэропортимизга қўндиришга мажбур бўлишган.