25 February 2016
20:44 - Ригага авиапарвозлар сони оширилди
Ўзбекистондан Европа Иттифоқи ва дунёнинг бошқа мамлакатларига йўловчилар миқдори ортиши муносабати билан 2016 йилнинг 5 апрелидан бошлаб Тошкентдан Ригага авиапарвозлар сони оширилади. Эндиликда “Ўзбекистон Ҳаво Йўллари” шаиркати ҳафтасига 3 марта мунтазам авиарейсларни йўлга қўяди.

Ширкат сайтида Тошкент-Рига-Тошкент рейслари ҳафтанинг сешанба, пайшанба ва якшанба кунлари амалга оширилиши айтилган. Бунгача рейслар ҳафтасига 1 марта амалга ошириб келинаётганди.