23 February 2016
22:31 - Сенат комиссияси Ўзбекистон Бош прокуратураси фаолиятини назорат қилади

Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг сайтида пайдо бўлган хабарга кўра, Сенат қошида Бош прокуратура фаолиятини назорат қиладиган махсус комиссия тузилган. 15 нафар сенатордан иборат комиссия прокуратура органлари устидан парламент назоратини ўрнатади. Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенати томонидан қабул қилинган қўшма қарорга биноан, комиссия аъзолари сенаторлар орасидан сайланади ва улар республиканинг барча вилоятларини тақдим қилади. Комиссия икки йилда бир марта Сенатда ҳисобот беради.

Президент Ислом Каримнинг ўтган йил охирида Конституция байрами муносабати билан сўзлаган нутқида прокуратура органлари қаттиқ танқид қилинганди. Ана шу муносабат билан қонунлар назоратчиси бўлган прокурорни назорат қилиш бўйича комиссия тузилди. Аммо прокурорни назорат қилувчи комиссиянинг ўзини ким назорат қилади? Ахир, бўғзигача коррупцияга ботиб кетган ҳукумат ва сенатнинг ҳалоллигига кафолат борми? Назорат устига назорат ва телба-тескари бошқарув услуби бўлган Ўзбекистонда ғайри конституциявий комиссиялар тузиш эмас, ғайриқонуний равишда мамлакатни бошқаруб келаётган одамнинг ўзини йўқотиш керак: бошқа чора йўқ!