22 February 2016
22:46 - Қашқадарё вилоятига ҳамда Наманган ва Жиззах вилоятидаги икки туманга янги миршаббошилар тайинланди
Бугун Ўзбекистон Ички ишлар вазири буйруғига асосан Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармасига янги бошлиқ тайинланди. Эндиликда подполковник Дилшод Турсунбоев Қашқадарё вилояти ИИБни фаолиятини бошқаради.

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги матбуот хизматига кўра, подполковник Адхамжон Алимов Наманган вилоятининг Чортоқ туманида, майор Диёр Латипов Жиззах вилояти Жиззах тумани ИИБ бошлиқлари этиб тайинланган.