22 February 2016
21:51 - Ўзбекистонда яна ер силкинди

Кеча, якшанба куни соат 14дан 13 дақиқа ўтганда мамлакатимизнинг қатор шаҳарларида ер қимирлагани сезилди. Тошкент сейсмология марказининг билдиришича, зилза эпицентри пойтахтдан 500 километр жанубда, Афғонистннинг Ҳиндикуш тоғларида бўлган. Эпицентрда зилзила кучи 5,7 бални ташкил қилган.

Тошкентда зилзила кучи 2-3 балл атрофида, Сурхандарёда 3 балл, Навоийда 2 балл бўлган. Шанба куни эса мамлакатимиз шарқида 4,5 балл кучланишдаги зилзила юз бергани хабар қилинган эди.