22 February 2016
21:36 - Ўзбекистонда болалар озиқ-овқатларига ГМОлар қўшиш таъқиқланади
Мамлакат парламенти депутатлари “Озиқ-овқат маҳсулотлари сифати ва хавфсизлиги тўғрисида”ги қонунга ўзгартиришлар киритмоқда. Мазкур ўзгаришларга мувофиқ, болалар овқатларида ГМО, яъни генетик модификацияланган организмлар қўллаш тақиқланади. "Бундан ташқари, режада ГМО (генетик модификацияланган организм, ёки ирсий ўзгартирилган организм деб ҳам аталади) сақловчи озиқ-овқат маҳсулотларини олиб кириш ва тарқатишни ҳуқуқий чеклаш ҳам назарда тутилган", дейилади парламент воизлари томонидан тақратилган хабарда.

Ўзбекистон президенти Ислом Карим томонидан шу йилнинг 9 февраль куни тасдиқланган 2016 йил - “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури асосида амалга оширилаётган мазкур ўзгаришлар ҳақиқатан фойдали бўлиб, бу борада ҳукуматни фақат қонунчиликка кечикиб ўзгартиришлар киритилаётганида айблаш мумкин.