20 February 2016
20:18 - Амирконча масхарабозлик: Трамп ва Клинтоннинг расмларидан ягона қиёфат яратганлар, уни республикачилар ва демократларнинг бирлиги қилиб кўрсатишмоқчи, ўзбеклар ҳам бундай фотошоплар қиладими?
Жаҳон ахборот воситалари турли фотомонтажлар билан шуғулланадиган imgur.com сайти АҚШ президентлигига республикачилар ва демократлар партиясидан номзод бўлиш учун курашаётган Доналд Трам ва Ҳиллари Клинтоннинг расмларини монтаж қилиб, уларниннг ягона қиёфасини яратганини хабар қилмоқдалар. Қисқа вақт ичида бу қиёфа сал кам 1,5 миллион киши тарафидан кўрилибди, мингларча одам ўз фикрини билдирибди.

Ўзбек аслли Россия миллиардери Алишер Усмоновга тегишли gazeta.ru Интернет нашри ёзишича, кимлардир бу расм руспубликачилар ва демократлар орасида умрбод фарқ бўлмаслигини кўрсатишини гапириб, расмни “мукаммал фотошоп” деб баҳолашибди.

Биз ҳам бошқалардан орқада қолмаслик учун бу расмга ўз баҳомизни беришга қарор қилдик ва бу фотошопни “амирконча махарабозлик” деб атадик, дейди “Ҳаракат” мухбири.

Вақтдан фойдаланиб, ҳамма ўқувчиларимизга мурожаат қиламиз, ким қўлидан келса, ўзбеклар ва Ўзбекистонга оид шунақа фотошоплар яратиб бизга юборинглар. Масалан, Ислом Карим ва аввал унга хизмат қилиб, ҳозир мухолифатчиликка даъво қилаётганларнинг умумий қиёфасини яратинг. Ёки, ўзбек миллати ва Ўзбекистон давлатининг тақдири ҳал этилаётган кунлари Ислом Каримнинг ҳар бир тешигини ялаб брган ва ҳозир ахлатхонага отилган Шерали Жўраев билан режимбошининг ягона расмини яратинг. Бундай мардларга аввалдан раҳмат деймиз.