19 February 2016
18:40 - Анқарадаги теракт қурбонлари бўйича Ислом Карим Эрдўғонга ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон Президенти Ислом Карим Анқарада 28 нафар одам ўлимига сабаб бўлган террорчилик ҳужуми муносабати билан Туркия Президенти Режаб Эрдўғонга ҳамдардлик мактуби йўллагани расмий хабарлардан маълум бўлди. Ўзбекистон Ташқи ишлари вазирлигига кўра, Ислом Карим Туркия президенти ва турк халқига чуқур таъзия изҳор этиб, қурбон бўлганларнинг оила аъзоларига ҳамда яқинларига самимий ҳамдардлик билдирибди.

Таъкидлаш жоиз, Анқарада 17 февраль куни амалга оширилган террор хуружи оқибатида 28 одам қурбон бўлди, 60 дан ортиқ киши яраланди. Террорга алоқадорликда гумонланиб, 14 одам ҳибсга олинди. Бош вазир Аҳмад Довудўғли бу теракт туркиялик ва суриялик курдлар тарафидан уюштирилгани ва амалга оширилганини расман эълон қилди.