18 February 2016
21:24 - Мавжуд режимнинг йирик жамоат арбоби ҳисобланадиган Эркин Боқибоев вафот этибди

Бугун Ўзбекистон фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси Марказий Кенгаши раиси Эркин Боқибоев 82 ёшида вафот этди. У 1999 йилдан бери “Нуроний” жамғармаси Марказий Кенгаши раиси сифатида ўзбек оқсоқолларига етакчилик қилиб келаётганди. Режим олдидаги хизматлари эвазига Э.Боқибоев Ўзбекистонда хизмат кўрсатган иқтисодчи фахрий унвони, “Дўстлик”, “Эл-юрт ҳурмати”, “Меҳнат шуҳрати” орденлари билан мукофотланганди.

Хабарларда айтилишича, аввал банк системасида ишлаган, Марказий Банк раиси, Молия вазири сингари масъул лавозимларга етиб борган, яъни оддий коррупционер ўғри бўлган. 1999 йили нафақа чиқарилиб, режимга “Нуроний” жамғармасида хизмат қилиш топширилган.

Нуронийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш олийжаноб ишдир. Аммо, нуронийларимизни нафақага чиққач бир неча чақалик нафақа оладиган ҳолга туширган ва хор қилган Ислом Карим режимидан ҳимоя қилмаган, бу аҳволни чиқиш учун режим олдига ҳеч қандай талаб қўймаган Эркин Боқибоевни олийжанобликда “айблаш” ақлсизлик бўларди.

Боқибоев эртага Чиғатой қабристонида тупроққа берилади. Бутун умрини, айниқса мустақилликдан кейинги қисмини, гуноқлар билан ўтказган бундай одам учун Оллоҳдан раҳмат сўраш ҳам ақллиликдан узоқ бўлишини ҳисобга олиб, ҳамма нарсани Оллоҳнинг ўзига қўйиб берамиз.