18 February 2016
18:12 - Таксичи аёлни чавақлаган ҳамюртимиз 14,5 йилга қамалди
Ўрис матбуотининг билдиришича, Ковров шаҳар суди томонидан 23 яшар ҳамюртимиз Анваржон Сотволдиев Россия Жиноят Кодексининг қотилликкка оид моддалари билан айбланиб, 14¸5 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Жазони қаттиқ тартибдаги колонияларда ўташ белгиланди. Владимир вилояти Тергов қўмитаси расмийсига кўра, Арваржон 2011 йилдан бошлаб, Россияда яшаб, меҳнат қилган. Харждан муаммога дуч келган ўзбекистонлик муҳожир таниш таксичи аëл Оксана Багровани тунаган.

Ўғрилик пайтида қочишга уринган 28 яшар таксичи Оксанани пичоқлаган Сотволдиев аëлни машинага солиб¸ ëқиб юборган. Уч кун ичида қўлга олинган Сотволдиев маҳкамада ўз айбига иқрор бўлмаган¸ унинг адвокати келтирган версия суд томонидан инобатга олинмаган.