18 February 2016
08:15 - Тожикистоннинг аҳолиси 8,5 миллиондан ошди
Бу мамлакатнинг Статистика Агентлигига асосланиб тарқатилаётган хабарларга кўра, 2016 йилнинг бошланишида Тожикистоннинг аҳолиси 8,547 миллион бўлибди. Бир йиллик ўсиш 2,3% (тахминан 193 минг киши) эканлиги ҳам айтилган.

Пойтахт Душанбеда 802 киши яшайди. Бу ерда бир йиллик ўсиш 13,4 минг киши. Хатлон вилоятида мамлакат аҳолисининг 1/3 дан кўпроғи яшар экан - 3,048 миллион киши. Тоғли Бадахшонда 217 минг киши яшайди. Хўжанд вилояти ва шаҳрининг аҳолиси қанчалиги айтилмаган.

Аҳолининг миллий таркиби ҳақида ҳам маълумотлар берилмаган. Қизиғи шундаки, Интернетдаги Википидея энциклопедиясида ҳам бундай маълумотлар йўқ. Ваҳолангки, жуда кўп мамлакатлар, жумладан, Ўзбекистон аҳолисининг миллий таркиби ҳақида жуда тафсилотли маълумотлар бор.