17 February 2016
22:09 - Анқарада террористик акт, 18 киши ҳалок бўлди, 45 киши ярадор

Туркия пойтахтида Инони бульвари билан Дикмен проспектини бирлаштирувчи Маросим кўчасида ҳарбий машиналар ўтиб бораётган пайтда террористлар тарафидан бир автомобилнинг портлатилиши натижасида 18 киши ҳалок бўлди, 45 киши ярадор, дейилади Миллиёт газетасининг сайтида ҳозиргина эълон қилинган хабарида.

Ҳарбий хаво кучларига оид бўлган икки машина бутунлай ёниб кетган. Портлаш бўлган жой ва унинг атрофлари хавфсизлик хизматининг кучлари тарафидан ўраб олинган, радио ва телевидение орқали бу портлашга доир хабарлар тарқатиш тақиқланган.

Шубҳасиз, бу - курд террористларининг иши, ҳалок бўлганларнинг кўпчилиги ҳарбийлар, дейди мухбиримиз. Аммо, Интернетда хабарлар тарқалар экан, радио ва телевидениеда хабар бериш тақиқланганини тушуниб бўлмайди.