17 February 2016
19:38 - Тошкент вилоятида “военкомат” бошлиғи ва унинг ҳамтовоқлари қамалди
Ўзбекистон Республикаси Олий Cуди матбуот хизматига кўра, Тошкент ҳарбий гарнизони судининг ҳукми билан Тошкент вилояти Пскент тумани Мудофаа ишлари бўлими бошлиғи Содиқ Нишонов 4,5 йилга, ҳарбий чақирув бўлими бошлиғи Ироҳим Қирғизбоев 5,5 йилга, ҳарбий зобитлар Жасур Отамуродов ва Илҳом Омонов 3 йилгача озодликдан маҳрум этилишди. Суд ҳукмига кўра, Пскент тумани Мудофаа ишлари бўлими ходимлари ҳарбий хизмат чақириладиган ёшларнинг яқинларидан пора олиб келишган.

Маълум бўлишича, жиноий гуруҳ раҳбари Содиқ Нишоноқ МХХнинг Тошкент вилояти бошқармаси ҳамда Тошкент вилояти ҳарбий гарнизон прокуратураси томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида хизмат кабинетида ҳибсга олинган.