17 February 2016
18:14 - Россияда ИШИД сафларига тарафдор тўплаётган ҳамюртимиз қамалди
Ўрис матбуотининг ёзишича, Рязан вилоят суди томонидан россияликларни Ислом Шом Ироқ Давлати сафларидаги жанговар ҳаракатларга ундаётган ва террорчилар сафига ёллаётган ҳамюртимиз 4 йилга қамалди. Суд ҳукмига кўра, ўзбекистонлик Рязан вилоятида 2013 йилдан бери ноқонуний яшаб, интернет орқали жангарилар билан мунтазам алоқада бўлган. Шунингдек, унинг акаси ИШИД сафларида ҳарбий ҳаракатларда иштирок этмоқда.

Маълумотларга кўра, айбланувич 2014 йил баҳорида “Одноклассники” тармоғида ИШИД сафларига кирмоқчи бўлган россияликлар билан танишиб, уларга жангарилар билан боғланиш йўлларини ўргатган экан. Ҳамюртимиз судда айбига иқрор бўлса ҳам, ўзининг бу йўлдаги қилмишидан пушаймон эмаслигини билдирибди. Хабарларда бу ИШИДпарастнинг исми айтилмагани ҳам қизиқ.