15 February 2016
17:21 - Юсуф Жума: Билдириш битиги
Турон-Ўз-Тангри кенгаши қарори билан Турон Халқаро Ёзувчилар Уюшмаси тузилди.

Турон Халқаро Ёзувчилар Уюшмаси фахрий раислигига Турон қаҳрамони Улуғ Шукрулло танландилар.

Турон Халқаро Ёзувчилар Уюшмаси раиси қилиб Турон қаҳрамони Эврил Турон (Мамадали Маҳмуд) тайинланди.

Турон Халқаро Ёзувчилар Уюшмаси тузилишига Ўзбекистон ёзувчилар уюшмасидан 25 шоир, ёзувчининг ҳайдалиши боис бўлди. Улар орасида талантли шоир, шоиралар ва ёзувчилар бор.

Турон Халқаро Ёзувчилар Уюшмаси имкон қадар Туркистонни ўйловчи элпарвар ва юртпарвар истеъдодларни моддий ва руҳий томондан қўллаб туриш ишлари билан шуғулланади.

Шу ўринда Турон-Ўз-Тангри кенгаши ҳақида бир оғиз сўз.

Кенгаш 2016 йил 19 январ куни тузилган. Кенгаш аъзоларининг мақсади:

1. Mиллатни руҳий юксалтириш, эл онгида аждодлар руҳий дунёсини тиклаш,

2. Ёш авлодни эрк, ҳақиқат, ор-номус ҳақида кўпроқ ўйлашга ва курашга чорлаш,

3. Маркизий Осиё давлатларини Россияга қарамликдан қутқариш ва ҳақиқий мустақилликка эришиш йўлида маънавий кураш бошлаш,

4. Ватан ёшларини дунёга Ислом номи билан хавф солаётганларнинг кимлигидан огоҳлантириш.