14 February 2016
22:06 - Бобур туғилган куннинг 533 йиллиги Ўзбекистонда нишонландими?

Бугун, 14 февраль куни улуғ ўзбек шоири, мутафаккир, тарихчи, давлат арбоби, марказлашган давлат ва бобурийлар салтанати асосчиси Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 533 йиллиги нишонланмоқда, деб жар солдилар мавжуд режимнинг қўғирчоқ ахборот воситалари. Аслида, шундайми? Йўқ, табиий. Чунки, биринчидан, бутун дунёда юбилей деб аталадиган йилларни нишонлаш одат қилинган. Аммо, Бобур масаласида “иккинчи” ва “учинчи” нарсалар ҳам бор.

Демак, иккинчидан, деб шуни айтиш керакки, Бобурни эслашнинг ўзи бир қатор саволлар ўртага чиқаради. Нима учун ўзбекнинг улуғ фарзанди Бобур жаҳон тарихида қиладиган ишларини ўз ватани Туркистонда эмас, ҳозир Ҳиндистон номи билан танилган давлатда қилди? Нимага у Ҳиндистонни тўла босиб олиб, у ерда жаҳон тарихида қоладиган ўз империясини яратгандан кейин, Туркистонни ҳам унга қўшиб олишга ҳаракат қилмади? Ваҳолангки, бунга кучи етарди. Ёки, нима учун Туркистондаги майда хонликлар Бобурнинг ва бубурийларнинг кучини тан олиб, у билан бирга бўлишга ҳаракат қилмадилар ва руслар уларни биттама-битта йўқ қилишини кутиб вақт ўтказдилар?

Масаланинг учинчи жиҳати ҳам бор. Ўзларини Бобур авлодлари деб мақтанишдан уялмайдиган ўзбекларнинг ақли 21 асрда ҳам кирмаётганини қандай баҳолаш керак?

Демак, учинчидан, деб шуни айтиш керакки, нима учун ўзбеклар Ўзбекистонни мутақилликки эриштириш, бунинг учун СССРдек давлатни парчалаш учун бу мамлакатдаги ҳамма демократик ҳаракатлари билан бирга бўлган “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партиясининг ролини баҳолай олмайдилар, унинг қадрига етмайдилар ва “Бирлик”сиз ҳоллари “вой” бўлишини тушунмайдилар?

Улуғ бобокалонимиз Бобурнинг туғилган кунлари Ўзбекистонда кенг нишонланишга бошланса, ўзбек миллати биз юқорида қўйган саволларга жавоб излашга бошлайди. Ўзбекистонда Ислом Карим раҳбарлигида ҳукмронлик қилаётган тожиклар режими бундай саволлардан қочиш учун Бобурни унутишга ҳам тайёр. Лекин, ҳозирча уни номигагина бўлса ҳам эслаб туришга мажбур.