14 February 2016
01:25 - Мюнхен Хавфсизлик Конфренциясининг 52-чисида нималар бўлмоқда? Нега Саакашвили Медведев билан бахсга кирмади?
Маълумки, 1962 йилдан бери ўтказиб келинаётган Мюнхен Хавфсизлик Конфренцияси номли анжуманнинг 52-чиси 12-14 февраль кунлари яна ўша Мюнхенда ўтказилмоқда. 1993 йилгача унинг номи “Ҳарбий масалалар бўйича конференция” эди. 30 йил бу тадбирда НАТО аъзолари бўлган мамлакатларнинг вакиллари иширок этишарди, ўтган асрнинг 90-чи йилларидан бери унда Россия ва Шарқий Европа давлатларининг вакиллари ҳам иштирок этишга бошлашди.

Айнан шу конференция баҳонасида Мюнхенда АҚШ Давлат Котиби Жон Керри ва Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров икки марта учрашиб олишди, Россия билан АҚШ асосий роль ўйнайдиган Сурияни қўллаб-қувватлаш бўйича халқаро комиссия ўзининг якуний баёнот матни хусусида келишиб олди.

Мюнхен Хавфсизлик Конфренциясининг ўзида ҳам диққатга сазовор нарсалар йўқ эмас. Улардан бири – Владимир Путиннинг қўғирчоғи, Россия Федерациясининг Бош вазири Дмитрий Медведевнинг нутқидир. Шубҳасиз, Путиннинг топшириғи билан қилинган бу нутқнинг марказида НАТО билан Россия ўртасида совуқ уруш бошланганини тан олиш ётади. Бу ҳақда гапирган Дмитрий Медведев “Мен баъзида ўйлаб қоламан, биз 2016-чи йилдамизми ёки 1962-чи йилда” дейишгача борибди.

Маълумки, Ғарб ва Россия ўртасида совуқ уруш бўлаётганини “Ҳаракат” сал кам бир йилдан бери гапириб келмоқда, ниҳоят буни Россия ҳам очиқча гапиришга бошлабди. Қизиқ, буни АҚШ қачон тан олади?

Дарвоқе, Дмитрий Медведев нутқ сўзлаш учун минбарга чиққанда, конференцияда қатанашаётган Одесса губерантори, собиқ Гуржистон Президенти Михаил Саакашвили зални намойишкорона тарк этди. У хато қилди. Зални тарк этмасдан Дмитрий Медведевга савол бериш керак эди: “Совуқ урушни 2007 йили айнан шу конференияда Россия Президенти Владимир Путин феълан эълон қилганини билмасмидингиз? Аслида, ҳақиқий совуқ уруш Россия Гуржистоннинг Абхазия ва Жанубий Осетия автоном республикаларини босиб олиши билан бошланди. 1960-чи йиллардаги совуқ уруш СССРнинг парчаланиши билан тугагани каби, ҳозирги совуқ уруш Россия Федерациясининг парчаланиши билан тугашини тушунасизми?”