13 February 2016
19:50 - Ўзбекистон халқ ҳофизи Ўлмас Саиджонов вафот этди

Бугун Тошкент Тиббиёт Академиясининг 2-клиникасига юрак хуружи билан олиб келинган Ўзбекистон халқ ҳофизи Ўлмас Саиджонов вафот этди. Ҳофиз эртага, 14 февралда Минор қабристонида тупроққа берилади.

У киши 1951 йилда Қашқадарёда туғилган, сўнги йилларда Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлар вазирлигига қарашли Бадиий жамоалар ижодий бирлашмаси раҳбари бўлиб ишлаб келаётганди ва шу йилнинг 28 январидан лавозимини тарк этган ёки тарк этказилганди. Бевафқт ўлимнинг сабаби шу бўлса керак. Ҳа, минг афсуски, бу дунё шунақа ўзи.

Ўз вақтида таниқли ҳофиз Комилжон Отаниёзовдан таҳсил олган Ўлмас Саиджонов 6 фарзанднинг отаси ва 12 набиранинг бобоси эди.

Ҳофизни Аллоҳ раҳматига олсин!