13 February 2016
18:41 - Тўғри қарор: Ўзбекистон ҳукумати эски паспорт билан ҳам Ватанга қайтиш мумкинлигини билдирди
Кеча Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Россия ва бошқа мамлакатларда юриб, биометрик паспорт олишга улгурмаган Ўзбекистон фуқаролари эски нобиометрик паспорт билан мамлакатга қайтишлари мумкинлиги ҳақида хабар қилди. Бу борада қабул қилинган йўриқномага мувофиқ, қўлида муддати ўтмаган эски паспорти бор ўзбек фуқаролари 2018 йилнинг 1 июлигача ватанларига қайтишлари мумкин.

Ҳолбуки, Ўзбекистон ҳукумати биометрик паспортларга ўтиш муносабати билан эски турдаги паспортларнинг амал қилишини 2015 йилнинг 31 декабрида тўхтатган, авиаширкат ва темир йўл компаниялари эски нусхадаги паспортоларга чипта сотмаётганди. Яъни, хорижда нобиометрик паспорт билан юрган ҳамюртларимиз ўша ердаги элчихоналаримиздан махсус сертификат олиши лозим эди.