12 February 2016
21:33 - Навбатдаги ўзбекча масхарабозлик: “Буюк аждодларимизга муносиб ворис бўлайлик” мавзусида видеоконференция ўтказилибди, ҳозирча муносиб эмаслигимиз айтилмабди
Расмда кўраётганингиз масхарабоз аҳмоқлар, улар “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати фаоллари ва уларнинг меҳмонлари, “Буюк аждодларимизга муносиб ворис бўлайлик”деган мавзуда видеоконференция ўтказишибди. Бу тадбир Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан ҳамкорликда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида ўтказилгани айтилса ҳам, қачон ўтказилгани айтилмайди.

Тадбирнинг мавзуси олийжаноб ва миллатпарварлик руҳида эканлиги шубҳасиз. Ҳар қандай миллат ўзнинг буюк аждодларидан ҳам илгари кетишни истаса ва буни ўйласа, бундай тадбирлар ўтказиши ва ҳозирги аҳволимизга баҳо берилиши, буюк аждодларимизга муносиб ворис эканлигимиз аниқ фактлар билан кўрсатилиши керак. Бундай фактлар бўлмаса, нима қилиш устида ўйлаш лозим.

Аммо ўзбекнинг расмдаги аҳмоқ масхарабозларининг бунақа нарсаларга ақли етмаслиги ва бирон нарса қилолмаслиги ўз-ўзидан маълум. Айнан шу сабабдан бу видеоконференция қачон ўтказилгани айтилмагандек, бу ҳақда тарқатилган хабарларда видеоконференцияга оид биронта тафсилот тилга олинмади.

Ўзбек миллатининг аҳволи эса аниқ. Бу миллатнинг ватани бўлган Ўзбекистон ҳар қандай мамлакат иқтисодининг асосий кўрсатгичи бўлган Киши бошига Ялпи Ички Маҳсулот ҳажми бўйича ривожланган мамлакатлардан 30-50 баравар орқада эканлигини қўйиб туринг, қўшнимиз Қозоғистондан 7-8 баравар орқада ва бу фарқ йил сайин ортиб бормоқда. Айнан шу сабабдан Қозоғистонда ўртача ойлик 700 доллар бўлса, бизда бор йўғи 90 доллар. Ўзбек профессорлари қозоқ дворникларидан кам маош олишади. Миллионлаб ўзбеклар оиласини оч қолдирмаслик учун Россия, Қозоғистон ва бошқа мамлакатларда қуллардек мардикорлик қилишади. Тўғри улар ичида тузукроқ иш топиб олганлари ҳам бор, аммо уларни ҳам ватан ва миллатнинг умумий аҳволи мутлақо қизиқтирмайди.

Бу - иқтисоддаги аҳволимиз. Келинг, маънавий мавзуларни ҳам тилга олайлик. Бундан сал кам 5 йил аввал қирғиз фашистлари ўзбекларни тириклайин ёқишди, ўзбек қиз-хотинларни подалашиб зўрлашди, 3 кунда 300 ўзбекни ваҳшийларча ўлдиришди ва ўша воқеаларда ўзбекларни айдор деб топиб, юзлаб ўзбекларни қамоқхоналарга ташлашди. Бу ҳақда Мустақил Халқаро Коммисиянинг ҳисоботи ҳам бор.

Қозоғистон, Тожикистон ва Қозоғистонда ўзбекча мактаблар бекитилмоқда ва бу давлатларда ўзбекларни тарихий ерларидан сиқиб чиқариш давлат сиёсати даражасига олиб чиқилган.

Афғонистонда 5 миллон атрофида ўзбек бор, аммо биронта ўзбек мактаби йўқ. Улар ўзларини ҳимоя қилиш нималигини ҳам билишмайди, бирон нарса қилиш кераклигини тушунишмайди. Уларни ҳимоя қиладиган ўзбеклар Ўзбекистон номли давлатда ҳам йўқ.

Аҳволимиз шундай, аммо жаҳон бўйича сони 30 миллиондан ортиб бораётган ўзбеклар, жумладан, ўзини зиёли деб ҳисоблайдиганлар ҳам, ҳамма тешикларини қисиб ўтиришибди. Миллат овқат ейиш ва туалетга боришдан бошқа нарсани ўйлай ҳам олмайдиган подага айланган.

Буюк аждодларимизга муносиб ворис бўлишни истасак, ишни ўзбекларни қайтадан миллат қилишдан бошлаш керак. Зиёлиларга зиёлилик вазифасини бажаришни эслатиш, ва балки, ўргатиш керак. Ҳозир “Бирлик” Партияси ва “Ҳаракат” Агентлиги шу вазифалар устида ишламоқда.

Кейинги қадам Ўзбекистонда Ислом Карим раҳбарлигида ҳукм сураётган ва вазифаси Москванинг топшириғи билан ўзбекларни шу ҳолга солиш бўлган тожиклар режимини ағдариш бўлади. Ана ундан кейин улуғларимизга муносиб фарзанд бўлиш учун оғир ва машаққатли курашнинг кейинги босқичлари устида ўйлаймиз.

“Камолат” каби ташкилотлар эса, ахлатхонага отилади. Бизни шу ҳолга олиб келганлар ва уларга хизмат қилган ёки қилаётган ўзбекдан чиққан хоинлар жазосини олиши муқаррардир. Дунёдан ўтиб бўлганларининг ҳоклари ҳам муқаддас ўзбек тупроқларида қолмаслиги ва ахлатхоналарга отилиши керак.