12 February 2016
01:13 - Абдураҳим Пўлат яна ҳақ чиқмоқда: АҚШнинг Миллий Истиҳборот директори Жеймс Клаппер ўз мамлакатига ислом жиҳодчиларидан хавф ортиб бораётганини тан олди

АҚШ Миллий Истиҳборот (Разведка) ташкилотининг директори Жеймс Клаппер 9 февраль куни Конгресснинг юқори палатаси Сенатнинг Қуролли Кучлар Комитетидаги тингловда ҳисобот нутқи сўзлар экан, ўз мамлакатига Шимолий Корея, Россия ва Хитойдан келаётган кибер-хавфларни ҳам тилга олди, Эрон терроризмни молиялаштиришда ҳаммадан илгари кетаётгани ва ИШИД ўхшаши йўқ муваффақиятларга эришаётгани, Ал-Қоида билан боғлиқ террористик гуруҳлар барқарор ҳолда эканлигини урғулади. Бу ҳақда кўпчилик АҚШдаги ахборот воситалари каби, Нью-Йорк Таймс газетаси ҳам хабар тарқатди.

Жеймс Клаппер терроризм мавзусига ўтар экан, ўзи 50 йилдан кўпроқ истиҳборот масалалари билан шуғулланса ҳам, ҳозиргиси каби чақириқ ва кризислар спекторини ҳеч кўрмаганини таъкидлади. Унга кўра, ҳозир 8 бўлимга эга бўлган ИШИД кибер-имкониятлардан фойдаланиш ва ўз таркибига янги жангариларни жалб қилиш соҳасида ўхшаши йўқ муваффақиятларга эришмоқда. Сурияда фуқаролар уруш бошланганн бери ИШИД сафларига чет эллардан келган 38 мингдан кўпроқ жангари қўшилган, уларнинг сал кам 7 минги Ғарб мамлакатларидан.

У Ал-Қоида ҳар қандай шароитга мослашувчи ва барқарор эканлигини ҳам алоҳида урғулабди ва жиҳодчилар аввалги ҳужумлваридан рағбатланиб, янгиларини уюштиришлари мумкинлигини, уларни олдини олшиш АҚШ учун қийинлашиб бораётганини ҳам гапирган.

Узоқ йиллар АҚШ армиясида хизмат қилиб, генерал-лейтенент унвонига олишгача етиб борган, 2010 йилдан бери Миллий Истиҳборот ташкилотининг (Марказий Истиҳборот Бошқармаси - CIA билан янглиштирмаслик керак) директори бўлиб ишлаётган Жеймс Клаппер яна бироз илгари кетса эди, шундай деган бўларди: “Ислом терроризмини куч билан енгиб бўлмайди, сиёсатчилар бошқа йўллар ҳам қидиришлари керак.”

Айнан шу фикрни АҚШ Президенти Барак Обамга йўллган хатида ёзган “Бирлик” Партияси лидери Абдураҳим Пўлат муаммонинг ечимни ҳам кўрсатганди: “Ислом дунёвийлик/секуляризм принципини қабул қилишига эришиш, қолаверса, бу масалада Ислом дини ва қашшоқ ҳамда қолоқ ҳолда бўлган Ислом Дунёсига ёрдам бериш керак.”