11 February 2016
23:19 - Путинга яна бир зарба: НАТО Россияни Абхазия ва Жанубий Осетия Гуржистонники эканлигини тан олишга чақирди
Брюсселда НАТО-Гуржистон комиссиясининг йиғилиши олдидан НАТО Бош Котиби Йенс Столтенберг Россиядан Абхазия ва Жанубий Осетияни мустақил давлат сифатида тан олиш қарорини бекор қилишга ва улар мустақил Гуржистоннинг минтақалари эканлигини тан олишга чақирибди ва Гуржистон чегараларининг дахлсизлигини бузмаслик кераклигини урғулабди.

Ҳа, НАТО Бош Котибининг бу баёноти Россиянинг ҳукмдори Владимирр Путинга яна бир зарбадир. Маълумки, Россия Қримни босиб олиб ва Донбасдаги рус сепаратистларининг қўли билан Украинани ўз олдида тиз чўктириш ҳаракати бошлаб, тамомийла Украина тарафида турган Ғарбнинг зарбалари ва санкциялари остида оғир аҳволда қолди. Россиянинг иқтисоди секин-аста чўкиб бормоқда. “Ҳаракат” аввалдан башорат қилганидек, Афғонистонга бостириб кириб, Ғарбдан изоляция қилинган СССР парчаланиб кетгани каби, Қрим ва Донбасда агрессорлик билан шуғулланаётган Россия Федерацияси ҳам парчаланиб кетади.

Кўриб турибмизки, НАТО фақат Қрим ва Донбас масаласида эмас, Абхазия ва Жанубий Осетия масаласида ҳам Россияга қарши. Демак, Россия Қрим ва Донбас масаласида чекинса ҳам, унга қарши Ғарб тарафидан киритилган санкциялар Абхазия ва Жанубий Осетия масаласи туфайли бекор қилинмайди.

Нима ҳам деймиз – бечора Путин!