11 February 2016
22:51 - Тайвандаги зилзила қурбонларининг сони 60 га яқинлашмоқда, “Ҳаракат”нинг фикри тўғри чиқмоқда
Жаҳон ахборот воситалари 5 февраль куни Тайваннинг жанубидаги ер қимирлаш ҳақидаги хабарларида Тайнан шаҳридаги одамлар яшайдиган 17 қаватли босиб қолиши ва ўша уйда яшовчи 10-11 киши ҳалок бўлганига асосий эътиборни бериб, бошқа ҳалок бўлганларнинг сони бир нечта кишидан иборат эканлигига урғу бергандилар. Шунга асосланган “Ҳаракат” агентлиги мухбирлари ”17 қаватли бинонинг бутунлай қулаб тушиши Тайванда ҳам қурилиш билан шуғулланадиган ширкатлар ичида сифатсиз иш қиладиган қаллоблар борлигининг исботи бўлса керак” деб хулоса қилган эдилар. Кейинги хабарлар кўрсатмоқдики, аҳвол бошқачароқ бўлса ҳам, “Ҳаракат”нинг фикрида жон бор экан.

Ҳозир жаҳон ахборот воситалари ўша ер қимирлаш оқибатида ҳалок бўлганларнинг сони 59 га чиққани ва бу рақам яна ҳам ортиши мумкинлиги айтмоқдалар. Чунки, 76 киши ғойиб бўлган. Уларнинг жасади ҳали вайронлар остида ётган бўлса керак деб тахмин қилинмоқда.

Яна маълум бўлишича, маҳаллий ҳокимиятлар 3 та қурилиш ширкатининг раҳбарини қурилишда йўл қўйилган хатолар сабабли ҳибсга олишибди. Демак, “Ҳаракат”нинг тахмини тўғри чиқмоқда.