11 February 2016
21:50 - Ўзбек-америка автозаводи газ ўрнатилган автоуловлар йиға бошлади

Андижондаги GM Uzbekistan заводида газ баллонлари ўрнатилган Lacetti автомобилларини конвейерга қўйди. Сиқилган газ метанда ишлайдиган ва керакли баллон ускуналари ўрнатилган автомашиналарнинг илк серияси яқин кунларда кўчага чиқади. Мазкур Lacetti автоуловларга Италиянинг Landi Renzo ширкатининг газ баллонлари ўрнатилмоқда.

Газ баллонлари ўрнатилган Lacetti машиналари бир марталик заҳира ёқилғи (фақат сифқилган газ) билан 280 километрча ҳаракатланади. Газ баллони ўрнатиш автомобил таннархига қанча таъсир қилиш ҳақида маълумот йўқ.