11 February 2016
19:36 - Москвада қотилликда айбланган ўзбекистонликлар қамалди
Москва шаҳар суди томонидан ҳамюртларимиз Баҳодир Сайдуллаев ва Обид Абдураҳимов одам ўлдиришда айбланиб, узоқ муддатли қамоқ жазоларига ҳукм қилинди. Судланувчиларнинг бири Сайдуллаев ёлланма қотилликни уюштириш, Абдураҳимов эса уни амалга оширишда айбланди. Жиноят иши тафсилотларига кўра, икки йил аввал Сайдуллаев рашк туфайли собиқ хотинининг жазманини ўлдиртирмоқчи бўлади ва юртдоши Абдураҳимовни бу иш учун 10000 долларга ёллайди.

Қотилликни Москванинг Плюшчев кўчасида амалга оширган Абдураҳимов бир ҳафтадан кейин, буюртмачи Сайдуллаев эча 1 йил ўтиб ҳибсга олинган эди. Суд Баҳодир Сайдуллаевни 17 йилга, Обид Абдураҳимовни эса 15 йилу 6 ойга озодликдан маҳрум қилди.