10 February 2016
22:32 - Самарқандда ўғит заводи қурилгани яхши, аммо...

Самарқанд вилоятида Хитой билан ҳамкорликдаги Samarkand-NPK қўшма корхонасининг ўғитлар заводи қуриб битказилган. Маҳаллий матбуот хабарларига кўра, мазкур заводда азот, фосфор ва калий моддаларидан таркиб топган NPK ўғит ишлаб чиқарилади. Заводда йилига салкам чорак миллион тонна NPK ўғит ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда. Қўшма корхона Хитойнинг Jiangsu Right Machinery Group компанияси билан ҳамкорликда ташкил этилган.

“Ўзкимёсаноат” ширкати мураккаб минерал ўғитлар ишлаб чиқарувчи яна бир заводни Навоий вилоятида қуришни режалаштиргани ҳақида маълумотлар бор. Мамлакат қишлоқ хўжалиги учун муҳим ҳисобланган мазкур ширкат марказий Қизилқумда, фосфорит моддалар конида қуриладиган 380 миллион долларлик янги заводни 2018 йилгача битказилиши айтилган.

Ҳа, Самарқандда бундай завод қурилгани яхши, аммо у хусусий эмаслиги, бу қўшма корхонанинг бизга тегишли улуши давлатнинг қўлида эканлиги ёмон. Бундай корхона тезда коррупция ботқоғига ботади ва асосий фойда Хитойга кетади. Тожик аслли Ислом Карим Ўзбекистонда катта ўзбек бойлари, яъни инвесторлар синфи пайдо бўлишига йўл бермакс экан, Ўзбекистоннинг иқтисодида кескин ривожланиш бўлмайди. Ҳозир эса, иқтисоднинг кучи бўйича Қозоғистондан 4 баравар орқадамиз ва шундайликча қолаверамиз.