10 February 2016
20:43 - Абдулазиз Комил НАТО вакилини қабул қилди
Бугун Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комил Тошкентдаги Марказий Осиё давлатлари билан алоқа ва ўзаро муносабат бўйича НАТО ходими Бюросига тайинланган янги раҳбар Розария Пулизини қабул қилди. Ўзбекистон ТИВ матбуот хизматига кўра, суҳбат давомида турли соҳалардаги Ўзбекистон ва НАТО ўртасидаги қўшма дастурларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинган.

Мулоқот чоғида халқаро ва минтақа сиёсатига оид баъзи масалалар юзасидан фикр алмашилибди. Аммо айнан қайси мавзулар борасида гап боргани хабарда айтилмайди.