10 February 2016
20:08 - Қамчиқ довони ёпилиб қолиши мумкин, бу аҳволдан қутилишнинг ягона йўли руслар чизиб берган давлат чегараларини ўзгартиришдир

9-11 февраль кунлари мамлакатимизга кириб келган совуқ об-ҳаво оқими туфайли Қамчиқ довони ёпилиб қолиш эҳтимоли мавжуд. Синоптикларга кўра, айни пайтда об-ҳавонинг кескин ўзгаргани кузатилмоқда. Қамчиқ довонида А-373 автомобиль йўлида қор, 50 - 100 метр узоқликда кўриниш даражаси ёмонлашган, шамол тезлиги секундига 20 - 25 метргача кучайган. Кўплаб автоҳалокатлар содир бўлмоқда.

Ўтган йилнинг декабрида ҳам ноқулай об-ҳаво шароитлари туфайли Фарғона водийси билан ягона автомобиль йўли ёпиб қўйилганди. Ҳар куни ўртача 15-20 минг автомобил қатнайдиган йўлнинг аҳамияти катта бўлиб, Тожикистон ва Ўзбекистондаги икки тожикнинг ўзаро шахсий амбициялари туфайли қадимги Ашт йўлидан фойдаланилмаслиги - унинг аҳамиятини янада оширади.

Руслар Марказий Осиёни атайлаб шундай чегаралаганларки, Ўзбекистондек давлатнинг икки қисми Қамчиқ довони орқалигина алоқа қилолади. Бу аҳвол тузатилиши ва Фарғонага олиб борадиган темир йўллар ўтган ҳудудлар Ўзбекистонга қўшиб олиниши керак. Бунинг бадали қанчалик оғир бўлмасин, қилиниши керак.