10 February 2016
11:13 - Сенсация эмас: АҚШда президент сайловларининг Нью-Хемпшир штатидаги праймериз босқичида республикачилардан Доналд Трамп ва демократлардан Берни Сандерс ғолиб чиқмоқда

Аввал ҳам биллдирганимиздек, АҚШда бу йил ноябрь ойида бўладиган президент сайлови кампаниясининг номзодларни саралаш босқичи бошланди. Бу босқичда ўзларини ўзлари номзод қилиб кўрсатган 2 асосий партиянинг (Республикачи ва Демократлар партиясининг) вакиллари ўз рейтингларини анқилаш ва ўз партияларининг расмий номзоди бўлиш учун етарлича тарафдорлари борлигини кўрсатишга ҳаракат қиладилар. Иккала партияниннг номзодлари қадамма-қадам ҳамма штатларда саралаш босқичини ўтказадилар. Саралаш босқичи кокус ва праймериз шаклида бўлади (улар ҳақида аввалги хабарларимизни ўқинг).

Кеча Нью-Хемпшир штатида иккала партия ўз праймеризларини ўтказди. Демократлар Партиясида икки номзод қолди, учинчи номзод Нью-Хемпширдан аввал Айова штатида ўтказилган саралаш босқичида 1 фоиз овоз олгач, сайловлардан иштирок этиш ниятидан воз кечган эди. Қолган икки номзроддан асосийси ҳисобланаётган Ҳиллари Клинтон сал кам 40 фоиз овоз билан иккинчи ўринда қолиб, биринчи ўринга Берни Сандерс чиқди. Кўп йиллардан бери сенатор бўлса ҳам, 2015 йилда Демократик Партияга қўшилган 74 ёшли Берни Сандерснинг Нью-Хампшир штатидаги ғалабасини сенсация деб баҳоламадик, чунки, унинг асосий рақиби, ҳамма танийдиган Ҳиллари Клинтон ўзини яхши кўрсатолмаётгани шундоғам кўриниб турарди.

Республикачиларнинг 9 номзоди ичида миллиардер Доналд Трампнинг ғалабасини ҳам сенсация демаймиз. Чунки, унинг рейтинги бошқа республикачи номзодлардан доим анча юқори бўлиб келмоқда эди. Айова штатида ўтказилган саралаш босқичида у кутилмаганда иккинчи ўринни олганини, биринчи ўринга Сенатор Тед Круз чиққанини сенсация деса бўларди. Аммо, кечаги прймеризда Тед Круз 12 фоиз овоз олиб 3-чи ўринда қолди. Иккинчи ўринни 16 фоиз олган Охайо штатининг губернатори Жон Касич (John Kasich) эгаллади. Доналд Трамп 35 фоиз овоз билан биринчи ўринда.

Дарвоқе, иккала партия ҳам праймериз бюллетенларни ҳали тўла санаб бўлгани йўқ, амммо ниҳоий натижаларда катта ўзгаришлар бўлмаслиги аниқ.

Энди айтиш мумкинки, Доналд Трампнинг республикачи намзодлар ичида биринчи ўринни олиши ва кейин президент бўлиб сайланишининг эҳтимоллиги юксак даражага чиқди.

Расмда – президентликка асосий номзод Доналд Трамп.