08 February 2016
23:20 - Форсча масхарабозлик: Эроннинг диний бошқарувчиси европаликларнинг камчилигини кўрсатибди
Эрон ядровий қурол яратишга қаратилган ўз ядровий программаларини тўхтатишга ваъда бергач, Ғарбнинг унга қариши киритилган санкциялари бекор қилинди ва унинг Олий Раҳбари деб аталадиган диний бошқарувчиси Али Ҳаменеи халқаро майдонда фаоллашди. У бир оз аввал Хитойга бориб, икки мамлакат ўртасидаги стратегик алоқалар бўйича ҳужжат ҳам имзолаган эди.

Ҳозир у Европада. Бугун Али Ҳаменеи Юнонистоннинг сўлчи Бош вазири Алексис Ципрас билан учрашди ва шу учрашув пайтида европаликларнинг муҳим бир камчилигини ўзича танқиди қилди.

PressTV Али Ҳаменеининг қуйидаги сўзларини келтиради: “Европа аввалги даврлардан фарқли ўлароқ ҳозир ўзининг иродасига эга эмас, АҚШнинг босими остида иш олиб боради”. Унга кўра, европаликлар бу камчиликларига эътибор беришлари лозим.

Бу учрашувга оид хабарларда бошқа эътиборга лойиқ нарсанинг ўзи йўқ, дейди мухбиримиз. Икки тараф икки давлат алоқаларини янги даражага олиб чиқиш кераклиги ҳақида умумий гаплар айтишган, холос.