08 February 2016
19:48 - Ўзбекистонда хабарчиликнинг аҳволи: Информацион Технологиялар Институтига янги ректор тафинлангани 3 кундан кейин эълон қилинди

Вазирлар Маҳкамасининг 5 февралдаги қарорига асосланиб тарқатилаётган хабарларда Тошкент Информацион Технологиялар Институтига янги ректор тайинлангани айтилади. Янги ректор Ўткир Ҳамдамов бу пайтгача ушбу институтнинг Телекоммуникация Технологиялар факультетининг декани бўлган экан.

Тахмин қилиш қийин эмаски, янги ректор ҳам, эскиси ҳам, асосон порахўрлик билан шуғулланадиган одамлар, демак, 21 аср учун муҳим бўлган соҳа бўйича мутахассислар тайёрлайдиган Информацион Технологиялар Институтида олға кетиш бўлмайди.

Ўзбекистонда хабарчилик ғариб аҳволда бўлиб, ўзбек тилини форслаштириш чидаб бўлмас даражада экан, бу институтнинг ҳозир қабул қилинган расмий номи “Тошкент ахборот технологиялари университети” эканлигига қаранг. “Информацион технолигилар” Ғарбдан келди ва айнан информацион технолигилар ўша ерда туғилиб, ўша ерда ривожланди. Бу номни маҳаллийлаштиришга уриниш аҳмоқликдир.